Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

АПЛ: Уилсон ва Ивобининг голлари "Фулхэм"га Лондон дербисида "Тоттенхэм" устидан ғалаба келтирди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 28-туридан ўрин олган Лондоннинг "Фулхэм" ва "Тоттенхэм Хотспур" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Ушбу баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашув Лондондаги "Крэйвен Коттедж" стадионида бўлиб ўтди. Ўйинни бош ҳакам Томас Брамэлл бошқариб борди.

Гарри Уилсон еттинчи дақиқада ҳисобни очиб, мезбонларни олдинга олиб чиқди. 34-дақиқада Алекс Ивоби жамоасининг устунлигини икки баравар оширди. 66-дақиқада Ришарлисон "Тоттенхэм"нинг ягона жавоб тўпини киритди.

Ушбу ўйиндан сўнг "Фулхэм" 40 очко билан Англия юқори дивизиони турнир жадвалида тўққизинчи ўринда бормоқда, "Тоттенхэм Хотспур" эса 29 очко билан 16-поғонани эгаллаб турибди.

Англия Премьер-лигаси. 28-тур
01.03.2026 | 19:00
«Крэйвен Коттедж», Лондон

«ФУЛХЭМ» — «ТОТТЕНХЭМ» — 2:1
Голлар: Уилсон 7 (1:0), Ивоби 34 (2:0), Ришарлисон 66 (2:1).

«Фулхэм»: Лено, Сессеньон, Басси, Диоп, Тете, Берге, Ивоби (Куэнка, 90), Бобб (Кинг, 74), Смит-Роу (Кэрни, 72), Уилсон (Чуквуэзе, 72), Хименес (Родригу Мунис, 73).

«Тоттенхэм»: Викарио, Грэй, ван де Вен, Дрэгушин (Дансо, 90), Порро, Симонс (Ришарлисон, 58), Пальинья, Биссума (Соуза, 80), Галлахер (Сарр, 58), Соланке, Коло Муани (Тель, 58).

Огоҳлантиришлар: Диоп (61), Басси (66), Кэрни (90) — ван де Вен (64), Ришарлисон (66), Порро (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:25, 01.03.2026.
Ўқилди: 692 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик