Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Росеньорнинг ҳафсаласи пир бўлди

Баҳо:
+ | -

"Челси" бош мураббийи Лиам Росеньор Англия Премьер-лигаси (АПЛ) доирасида сафарда "Арсенал"дан қабул қилинган мағлубиятга изоҳ берди.

Учрашув "канонирлар"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиннинг 70-дақиқасидан бошлаб, Педру Нету қизил карточка олгач, "Челси" бир киши кам бўлиб ўйинни давом эттирди. Таъкидлаш жоизки, учрашувдаги барча учта гол бурчак тўпларидан сўнг киритилди.

"Мен хафаман. Ҳафсалам пир бўлди. Агар биз ўйинимизга кириб бораётган стандарт вазиятлар билан боғлиқ муаммоларни ва интизомдаги камчиликларни бартараф этмасак, эришган барча ютуқларимизга қарамай, кўзланган натижага эриша олмаймиз.

Бу биз ҳал қилишимиз керак бўлган масала. Диққатни жамлаш билан боғлиқ муайян муаммолар бор ва уларни йўқотишимиз зарур. Биз бутун ҳафта давомида стандарт вазиятлар устида ишлаган эдик, шу сабабли мураббий сифатида буни қабул қилиш мен учун янада қийинроқ", — дея Росеньорнинг сўзларини BBC нашри келтирмоқда.

Киритилди: 07:53, 02.03.2026.
Ўқилди: 985 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик