Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Сарри "Лацио"нинг "Торино"дан учралган мағлубиятини изоҳлади

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг 27-тури "Рома" учун унчалик муваффақиятли кечмаган бўлса, Римнинг бошқа бир клуби — "Лацио" учун мутлақо омадсиз якунланди. Маурицио Сарри шогирдлари сафарда жорий мавсумда инқирозга юз тутаётган "Торино"га имкониятни бой беришди (ваҳоланки, туринликлар "Лацио" билан ўйингача бўлган сўнгги бешта баҳсда ўз дарвозаларидан 13 та тўп олиб чиқишган эди). "Бургутлар" устози ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Биз асабий таранглик оқибатида мағлуб бўлдик, рақибда ижодий ва ижобий энергия кўпроқ эди. Биз қайтган тўплар учун курашда сустлик қилдик. Менимча, бу жуда кўп нарсани англатувчи кўрсаткичдир. Шу билан бирга, статистика бизда голли вазиятлар кўпроқ бўлганини кўрсатмоқда, лекин у алдамоқда, чунки рақибнинг имкониятлари анча хавфлироқ ва кутилмаганда юзага келди", — дея Саррининг сўзларини cittaceleste.it нашри келтирмоқда.

Ушбу мағлубият натижасида "Лацио" А Серия турнир жадвалида 10-ўринга тушиб кетди.

Киритилди: 08:50, 02.03.2026.
Ўқилди: 398 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик