Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Флик Бальде ва Канселу ўртасида танлов қилди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Испания Кубоги ярим финали доирасида Мадриднинг "Атлетико" жамоасига қарши бўлиб ўтадиган муҳим баҳсда асосий чап қанот ҳимоячиси ким бўлишини белгилаб олди.

Тўқнашувнинг жавоб учрашуви 3 март куни "Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтади. Финалга йўл олиш учун каталонияликлар ҳақиқий мўъжиза кўрсатишлари керак, чунки дастлабки ўйинда улар 0:4 ҳисобида имкониятни бой беришган. Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, Флик асосий таркибда Жоау Канселуни майдонга туширишни режалаштирмоқда. Португалиялик футболчи чап қанот ҳимоясида Алехандро Бальденинг ўрнини эгаллайди.

"Барселона" Канселуни қишки трансфер ойнасида Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клубидан ижарага олган эди. 22 февраль куни 31 ёшли футболчи "Леванте"га қарши баҳсда (3:0) голли узатмани амалга ошириб, ўзини ёрқин кўрсатган бўлса, "Вильярреал" билан кечган охирги ўйинда (4:1) захирада қолдирилган эди.

Киритилди: 10:05, 02.03.2026.
Ўқилди: 2380 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик