Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Саттон Педру Нетуни «аҳмоқ» деб атади: «У «Челси»ни уятга қолдирди»

Баҳо:
+ | -

«Челси»нинг собиқ ҳужумчиси Крис Саттон АПЛ доирасида «Арсенал»га қарши кечган ўйинда (1:2) Педру Нетунинг майдондан четлатилишига муносабат билдирди.

«Кўклар»нинг 25 ёшли ҳужумчиси учрашувнинг 67-дақиқасида ҳакамнинг қарорига эътироз билдиргани учун биринчи сариқ карточкасини олди. Орадан атиги уч дақиқа ўтиб, 70-дақиқада Нету қарши ҳужумга қочиб кетаётган Габриэль Мартинеллини йиқитди ва бош ҳакам Даррен Инглэнд томонидан иккинчи сариқ карточка билан жазоланиб, майдондан чиқариб юборилди.

«Челси» нуқтаи назаридан айтадиган бўлсам, Педру Нету жамоасига жиддий панд бериб қўйди. Бундай вазиятда майдондан четлатилиш учун одам қанчалик аҳмоқ бўлиши керак», — деди Саттон.

Киритилди: 13:05, 02.03.2026.
Ўқилди: 1172 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик