Кириш Регистрация
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб 2-0 Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел 0-5 Сеул
28/10 18:45 Насаф 0-1 Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар 0-0 Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан 2-4 Болонья
28/10 22:30 Парма 0-0 Удинезе
28/10 22:30 Венеция 0-2 Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче
30/10 00:45 Фиорентина - Аталанта

Рекордга яқин қолди: Месси жарима зарбаларидан гол уриш бўйича Пелега етиб олди

Баҳо:
+ | -

Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси Шимолий Америка олий футбол лигаси (MLS) мунтазам чемпионати доирасида “Орландо”га қарши кечган сафар ўйинида дубль қайд этди. Голлардан бирини Месси жарима зарбаси орқали киритди. Шу тариқа Мессининг жаримадан киритган голлари сони 70 тага етди.

“Спорцтар” журналининг хабар беришича, ушбу кўрсаткич бўйича у Бразилия терма жамоаси таркибида уч карра Жаҳон чемпиони бўлган “футбол қироли” Пеле билан тенглашиб олди. Ҳозирда ҳар икки ҳужумчи 2-ўринни бўлишиб турибди. Бу борада Бразилия терма жамоасининг собиқ аъзоси Жунинё Пернамбукано пешқадамлик қилмоқда — унинг ҳисобида жарима зарбаларидан урилган 77 та гол бор.

MLS’нинг амалдаги чемпиони ҳисобланган “Интер Майами” жорий мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Дастлабки ўйинда жамоа сафарда Сон Ҳён Мин етакчилигидаги “Лос Анжелес”га йирик ҳисобда (0:3) имкониятни бой берган эди. “Орландо” эса мавсум стартидан буён кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди, бунгача клуб ўз майдонида “Нью Йорк Ред Буллз”га имкониятни бой берган (1:2).

MLS 3-тури доирасида “Орландо” 7 март куни сафарда “Нью Йорк Сити” билан ўйнайди, “Интер Майами” эса 8 март куни Вашингтон шаҳрида “Ди-Си Юнайтед” меҳмони бўлади.

Маълумот учун, Криштиану Роналду ҳисобида жарима зарбаларидан урилган 64 та гол бор ва унинг жаримадан киритган сўнгги голи 2024 йил август ойида “Ан-Насср”нинг “Ал-Файҳа” устидан қозонган ғалабасига (4:1) тўғри келади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:54, 02.03.2026.
Ўқилди: 2761 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Анри Ямалга айтган ҳазили учун танқидларга жавоб берди: «Мен унинг нафсониятига тегмоқчи эмасдим» [2417]

«Реал»га «Арсенал» вингери керак [2178]

Карвахаль энг яхши шериги ва энг кучли рақибини айтди [2166]

«Реал» Мбаппенинг гаплари учун Хитой халқидан узр сўради [2052]

Гави «Барселона»дан бошқа топ-клубга ўтиши мумкин — ОАВ [1944]

«Барселона» кетма-кет иккита мағлубиятдан кейин тушкунликдан чиқиб кетиш йўлини топди [1900]

Роналду Мессини ортда қолдириб, B.O.A.T совринини қўлга киритди. Бу қандай мукофот ва португалиялик нега ғолиб бўлди? [1705]

«Реал» «Манчестер Сити» яримҳимоячисини сотиб олиши мумкин [1619]

«Реал» мухлиси ва унинг ўғли Мбаппенинг голидан кейин қучоқлашгани учун «Камп Ноу»дан чиқариб юборилди — Marca [1450]

Англия лига кубоги. «Манчестер Сити» - «Брайтон» - 2:2. Пенальтилар серияси - 4:3 (видеошарҳ) [1206]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик