Кириш Регистрация
02/03 00:45 Рома 3-3 Ювентус
02/03 01:00 Жирона 1-2 Сельта
02/03 22:30 Пиза 0-1 Болонья
03/03 00:45 Удинезе 3-0 Фиорентина
03/03 01:00 Реал Мадрид 0-1 Хетафе
04/03 00:30 Борнмут - Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон - Бёрнли
04/03 00:30 Лидс - Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон - Ливерпуль
04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Обамеянг «Марсель» тарихида янги рекорд ўрнатди

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг «Лион» дарвозасига йўллаган дублидан сўнг ўз фикрларини билдирди. Унинг жамоаси «Марсель» Франция чемпионати 24-тури доирасида кечган баҳсда якунда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Обамеянг учрашувнинг 81-дақиқасида ҳисобни тенглаштирган бўлса, орадан 10 дақиқа ўтиб жамоасига ғалаба келтирувчи голни урди.

«Муҳит жуда қизиган стадионда ғалаба қозонганимиздан жуда хурсандмиз. Биз бунга ўз менталитетимиз туфайли эришдик, буни жамоа учун қилдик. Рақиб иккинчи голини урган вақтда, мен хет-трик қайд этишим мумкинлиги ҳақида ўйладим. Балки бу ақлбовар қилмайдигандек туюлар, лекин ўйин очиқ эди. Мен ҳаракат қилишда давом этдим», — дея Обамеянгнинг сўзларидан иқтибос келтиради GFFN нашри.

36 ёшу 8 ойлик бўлган Обамеянг 1955 йилдан бери «Марсель»нинг энг кекса тўпурарига айланди. Ўша вақтда жамоа таркибида 41 ёшли Ларби Бенбарек гол уришга муваффақ бўлган эди.

Киритилди: 12:02, 03.03.2026.
Ўқилди: 213 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.