Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Леон Горетцка учун Италия грандлари ва АПЛ клублари ўртасида кураш бошланди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ярим ҳимоячиси Леон Горетцкага «Интер», «Милан» ва «Ювентус» клублари қизиқиш билдирмоқда.

Италиянинг топ-клублари 31 ёшли германиялик футболчи билан мавсум якунида, у эркин агентга айланганидан сўнг шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқишмоқда.

Горетцканинг ўзи эса А Серия вариантларини фақатгина АПЛга ўтиш режаси амалга ошмай қолган тақдирдагина кўриб чиқади. Айни дамда Англияда унга «Арсенал» даъвогарлик қилмоқда. «Тўпчилар» ярим ҳимоячини ҳали январь ойидаёқ сотиб олишга уриниб кўришган эди, бироқ футболчи «Бавария» раҳбариятига шартномасини охиригача етказиб қўйишга ваъда берган.

Шунингдек, Горетцкага «Тоттенхэм» ҳам қизиқиш билдирмоқда, аммо футболчи фаолиятини Чемпионлар лигасида иштирок этадиган клубда давом эттириш ниятида ва кўпроқ «Арсенал» вариантига мойиллик билдирмоқда.

Германия Бундеслигасининг жорий мавсумидаги 21 та учрашувда Горецка ўз ҳисобига 2 та гол ёздириб қўйди.

Киритилди: 12:26, 03.03.2026.
Ўқилди: 566 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4993]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3400]

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [3247]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2527]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [2206]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [1851]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [1797]

Исмоилов: «Менимча, "Зенит" бемалол Чемпионлар лигасида ўйнай оларди» [1737]

Бразилия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқчи эканини айтди [1683]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [1528]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик