Кириш Регистрация
22/03 00:45 Ювентус 1-1 Сассуоло
22/03 01:00 Лидс 0-0 Брентфорд
22/03 01:00 Севилья 0-2 Валенсия
22/03 16:30 Комо 5-0 Пиза
22/03 17:00 Ньюкасл 1-2 Сандерленд
22/03 18:00 Барселона 1-0 Райо Вальекано
22/03 19:00 Аталанта 1-0 Верона
22/03 19:00 Болонья 0-2 Лацио
22/03 19:15 Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
22/03 19:15 Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест
22/03 20:15 Сельта 3-4 Алавес
22/03 22:00 Рома 1-0 Лечче
22/03 22:30 Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
23/03 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Дэнни Уэлбек «Брайтон» билан шартномасини узайтирди

Баҳо:
+ | -

«Брайтон» ҳужумчиси Дэнни Уэлбек ўз шартномасидаги келишувни яна бир мавсумга узайтириш бандини фаоллаштирди. Эндиликда шартнома 2026/27 йилги мавсум якунига қадар амал қилади, деб хабар бермоқда BBC.

35 ёшли инглиз футболчисининг амалдаги шартномаси 2025/26 йилги мавсум охирида ниҳоясига етиши керак эди.

Уэлбек 2024 йилда «Брайтон» билан икки йиллик янги шартнома имзолаган эди, бироқ ўшанда мазкур банд мавжудлиги ҳақида хабар берилмаган. Сўнгги пайтларда футболчининг келажаги атрофида кўплаб ноаниқликлар мавжуд эди, аммо энди «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал»нинг собиқ ҳужумчиси «Брайтон»да қоладиган бўлди.

Уэлбек 30 та ўйинда 11 та гол урган ҳолда жамоанинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. У ўзининг сўнгги голини АПЛ доирасидаги «Ноттингем Форест»га қарши баҳсда (2:1) киритди. Бундай ўйини туфайли у жаҳон чемпионати олдидан Англия терма жамоасига қайтиш учун асосий номзодлардан бирига айланди. Терма жамоа бош мураббийи Томас Тухель ноябрь ойидаги саралаш ўйинлари олдидан Уэлбек номзодини жиддий равишда кўриб чиққанини тан олган эди.

«Брайтон» мураббийи Фабиан Хюрцелер сўнгги ҳафталарда Уэлбекни жамоада сақлаб қолиш истагини бир неча бор таъкидлаган эди. Футболчи «Брайтон» сафига 2020 йилнинг октябрь ойида келиб қўшилган ва ўшандан бери 191 та учрашувда 48 та гол уришга муваффақ бўлган.

Киритилди: 13:03, 03.03.2026.
Ўқилди: 623 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик