"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси ва жамоа сардори Бруну Фернандеш келаси ёзда клуб вакиллари билан учрашиб, ўз келажагини муҳокама қилишни режалаштирмоқда. «Қизил иблислар»га яқин манбалар фикрича, 31 ёшли хавбек жамоани тарк этишни истамайди. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
«Бруну — жамоанинг муҳим фураси, бу сир эмас. У Майкл Кэррик жамоасида марказий ролни бажараётганини кўриш мумкин. У Кэррик раҳбарлигида ишлашни ёқтиради, ўз ролини қабул қилган ва клуб ҳам ундан жуда мамнун», — деди TEAMtalk’ка вазиятдан хабардор манба.
Жорий мавсумда португалиялик футболчи барча мусобақаларда 27 та ўйинда иштирок этиб, еттита гол ва 14 та самарали узатма муаллифи бўлди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил қилади.













