Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон 1-3 Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон 0-3 Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро 2-0 ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

«Барселона» раҳбарияти Кубарсининг биринчи баҳсдаги голи бекор қилинганидан ҳамон норози

Баҳо:
+ | -

«Барселона» спорт директори Деку Мадриднинг «Атлетико» жамоаси устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди. Ушбу натижа Испания Кубоги финалига чиқиш учун кифоя қилмади.

«Кўк-анорранглилар»нинг дастлабки тўқнашувдаги 0:4 ҳисобидаги мағлубияти ярим финал баҳси тақдирини ҳал қилиб қўйган эди.

«Бугун биз учта гол урдик, бироқ 0:4 дан сўнг вазиятни ўнглаш ўта қийин бўлиши бошиданоқ аён эди. Шу сабабли ҳам биринчи ўйинда Кубарсининг голи бекор қилинганидан қаттиқ ғазаблангандим», — дея Barca Universal нашри Декунинг сўзларини келтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Пау Кубарси Мадриддаги баҳснинг иккинчи бўлими бошида, таблода 4:0 ҳисоби «матрасчилар» фойдасига порлаб турган вақтда гол урган эди. Ўшанда ҳакамлар офсайд сабабли голни инобатга олишмаганди.

Киритилди: 11:54, 04.03.2026.
Ўқилди: 767 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик