Кириш Регистрация

«Ливерпуль» афсонаси Арне Слотни ёш иқтидорни таркибга киритишга чақирди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг афсонавий собиқ сардори Стивен Жеррард 17 ёшли Рио Нгумоха жамоанинг асосий таркибида майдонга тушиши керак деб ҳисоблайди.

Сешанба куни «қизиллар» Премьер-лига доирасидаги баҳсда «Вулверхэмптон»га имкониятни бой беришди (1:2). Жамоа бош мураббийи Арне Слот ёш вингерни 65-дақиқада Коди Гакпонинг ўрнига майдонга туширди.

«Мураббий Нгумохани асосий таркибда туширишга мажбур. Бугун у майдонда бўлган қисқа вақт ичида Гакпо 60 дақиқа давомида қилганидан кўпроқ иш бажарди», — дея инглиз ОАВ Жеррарднинг сўзларини келтирмоқда.

Яқинда матбуотда Арне Слот мавсумнинг қолган қисмида Рио Нгумохани майдонга тез-тез туширишга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Киритилди: 11:56, 04.03.2026.
Ўқилди: 710 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик