«Милан» ярим ҳимоячиси Лука Модрич оғир жароҳат олган собиқ жамоадоши Родригога мурожаат йўллади.
Сешанба куни маълум бўлишича, бразилиялик футболчи тиззасидаги хочсимон бойламлар узилиши сабабли жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади.
«Тезроқ соғайиб кет, ўғлим. Сен албатта янада кучли бўлиб қайтасан», — деб ёзди 41 ёшли хорватиялик футболчи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Эҳтимол, Родриго кузгача майдонга туша олмайди. Жорий мавсумда 25 ёшли ҳужумчи «қаймоқранглилар» сафида барча мусобақаларда 27 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Лука Модрич «Реал» шарафини 13 йил давомида ҳимоя қилган. Ярим ҳимоячи ўтган йилнинг ёзида Мадрид гранди сафини тарк этган эди.













