Кириш Регистрация

Гвардиола «Арсенал»нинг стандарт вазиятлардан гол уриш маҳоратига ҳавас қилди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола стандарт вазиятларнинг муҳимлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

«Шаҳарликлар» Премьер-лига турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб туришибди. Улар стандарт вазиятлардан гол уриш борасида донг таратган Лондоннинг «Арсенал» клубидан ортда қолишмоқда.

«Деярли ишончим комилки, барча жамоалар худди «Арсенал» каби стандартлардан мунтазам равишда гол уришни исташади. Бизнинг бу борадаги ишларимиз бир оз ёмонроқ, лекин бори шу. АПЛда мураббийлик ишининг сифати сезиларли даражада яхшиланди.

Биз ҳам шу йўналишда ҳаракат қилишга интиляпмиз. Ҳозир стандартларга мураббийлик фаолиятимни бошлаган «Барселона»даги давримга қараганда анча кўп эътибор қаратяпман», — деди Гвардиола матбуот анжуманида.

Бугун соат 00:30 да «Манчестер Сити»нинг «Ноттингем Форест»га қарши баҳси бошланади.

Киритилди: 12:06, 04.03.2026.
Ўқилди: 710 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик