Мадриднинг «Реал» клуби Килиан Мбаппе жароҳатининг нақадар жиддий эканлигига етарлича баҳо бермаган бўлиши мумкин.
Клуб вакилларининг фикрича, француз футболчиси Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида «Манчестер Сити»га қарши кечадиган жавоб баҳсигача тикланишга улгуриши мумкин. Бироқ ҳужумчининг яқинлари вазиятни бошқача баҳолашмоқда. Cadena SER нашри хабарига кўра, Мбаппега яқин инсонлар унинг «шаҳарликлар»га қарши ўйинда майдонга тушишини катта таваккал деб ҳисоблашмоқда. Форвард жамоа учун шундоқ ҳам соғлиғини кўп бор хавф остига қўйганини ҳис қилмоқда ва Жаҳон чемпионати арафасида вазиятни оғирлаштиришни истамаяпти.
Манбанинг таъкидлашича, агар «Реал» унга тўлиқ тикланиш учун имкон бермаса, Килиан учун мундиал стартигача оптимал формага кириш қийин бўлади. «Манчестер Сити» билан жавоб ўйини 17 март куни Англияда бўлиб ўтади.













