Кириш Регистрация
23/03 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Атлетико

«Prague Masters». Ўзбек дербисида дуранг қайд этилди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Чехия пойтахти Прага шаҳрида шахмат бўйича «Prague Chess Festival» турнири давом этмоқда. Мусобақанинг «Masters» гуруҳида иштирок этаётган ўзбекистонлик икки шахматчи — Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Ёқуббоев кеча 6-тур доирасида ўзаро тўқнаш келишди.

Баҳс давомида вазият мутлақо тенглигича сақланиб турди. 47-юришга келиб мусобақа ҳаками юришлар 3 марта такрорланганини қайд этди ва томонлар дурангга имзо чекишди.

Нодирбек Абдусатторов ушбу дурангдан кейин ўз очколарини 4 тага етказди ва мусобақада 2-ўринни эгаллаб турибди. Нидерландиялик Йорден ван Форест 4,5 очко билан пешқадамликни қўлга олган. Абдусатторов бугун айнан ван Форестга қарши дона суради.

Нодирбек Ёқуббоев эса 2,5 очко билан 8-ўринни эгаллаб турибди. У бугун ҳиндистонлик Аравинд Читамбарамга қарши қора доналарда ўйнади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:15, 04.03.2026.
Ўқилди: 3017 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик