«Ливерпуль» бош мураббийи Арне Слот жорий мавсум давомида жамоа олдига қўйилган мақсадларни ўзгартиришга мажбур бўлганини тан олди.
Сешанба куни «қизиллар» Премьер-лигада навбатдаги мағлубиятни қабул қилиб олишди — бу сафар чемпионатнинг асосий аутсайдери «Вулверхэмптон» улардан устун келди. «Бўрилар» 94-дақиқада ҳал қилувчи голни киритиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
«Мавсум давомида менинг кутганларим ўзгарди. Мен жамоамиздан кўпроғини кутгандим. Мақсадларимиз анча амбицияли бўлади деб ўйлагандим. Бугун биз навбатдаги муваффақиятсизликка учрадик ва яна ўз ҳаётимизни қийинлаштириб юбордик. Ваҳоланки, мавсум якуни аллақачон яқинлашиб қолди», — деди Слот матбуот анжуманида.
«Ливерпуль» АПЛ турнир жадвалида 29 турдан сўнг 48 очко билан бешинчи ўринни эгаллаб турибди.













