Кириш Регистрация
03/03 00:45 Удинезе 3-0 Фиорентина
03/03 01:00 Реал Мадрид 0-1 Хетафе
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 - Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум - Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла - Челси
05/03 00:30 Фулхэм - Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон - Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити - Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл - Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи

Кунде ва Бальде тахминан қанча вақтга сафдан чиққани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Испания Кубоги ярим финали доирасида Мадриднинг «Атлетико» клубига қарши кечган жавоб учрашувида (3:0) бир йўла иккита қанот ҳимоячисини йўқотди.

Ўйиннинг 13-дақиқасида Жюль Кунде майдонни тарк этди ва унинг ўрнига Алехандро Бальде тушди. Бироқ ёш испаниялик футболчи ҳам баҳсни охиригача етказа олмади — 71-дақиқада у ҳам жароҳат олиб, майдондан чиқишга мажбур бўлди. Журналист Санти Овалленинг хабар беришича, ҳар икки футболчининг тизза ости пайлари шикастланган. Тиббий кўрик чоршанба куни ўтказилади, аммо ҳозирнинг ўзидаёқ уларнинг тикланиши тахминан уч ҳафта вақт олиши маълум.

3:0 ҳисобидаги ғалаба «Барселона»га финалга чиқиш учун кифоя қилмади. «Матрасчилар» Мадриддаги дастлабки баҳсда қўлга киритилган йирик ғалаба (4:0) эвазига икки ўйин натижасига кўра устун келишди.

Киритилди: 12:27, 04.03.2026.
Ўқилди: 1045 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.