«Барселона» марказий ҳимоячиси Рональд Араухо Мадриднинг «Атлетико» клубига қарши кечган ва 3:0 (икки ўйин натижасига кўра 3:4) ҳисобидаги ғалаба билан якунланган баҳсдан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
«Кўк-анорранглилар» камбэк қилишга жуда яқин келишди, бироқ нажоткор тўртинчи голни ура олишмади. Натижада Испания Кубоги финалига «матрасчилар» йўл олишди.
«Агар бундан кейин ҳам шундай ўйнашда давом этсак, Ла Лига ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқамиз. Жамоамиз ўзини жуда яхши кўрсатди — мавсум якунигача худди шундай ёндашувни сақлаб қолиш муҳим, чунки олдинда ҳали кўплаб жиддий синовлар кутмоқда», — дея Barca Universal нашри Араухонинг ўйиндан кейинги интервьюсидан иқтибос келтирмоқда.
Сешанба кунги баҳсда «Барселона» таркибида дубль қайд этган Марк Берналь ва пенальтидан унумли фойдаланган Рафинья Диас гол муаллифига айланишди.













