Кириш Регистрация

Кейн Европанинг топ-5 чемпионатларида энг самарадор футболчи бўлиб турибди

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Харри Кейн Европанинг кучли бешлик чемпионатлари орасида ўз ФИК — фойдали иш коэффициенти бўйича етакчилик қилмоқда.

Жорий мавсумда у аллақачон 45 та гол уришга улгурди ва бу билан янги шахсий рекордини ўрнатди. Шунингдек, у жамоадошлари учун 5 та голли узатмани ҳам амалга оширди. Эндиликда унинг ҳисобида 50 та голли ҳаракат мавжуд бўлиб, бу Европадаги мутлақ энг яхши натижадир.

Эслатиб ўтамиз, Кейн 2023 йилдан бери «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда, унинг аввалги клуби Лондоннинг «Тоттенхэм» жамоаси эди. Ҳозирда «Бавария» Германия Бундеслигаси турнир жадвалида ишонч билан пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: 12:40, 04.03.2026.
Ўқилди: 592 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик