Йил бошида Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубида мураббий алмашди — 4 январь куни «Лидс» билан қайд этилган дуранг натижадан сўнг Рубен Аморим истеъфога чиқарилди. Навбатдаги ўйинда, яъни 7 январь куни жамоани Майкл Кэррик майдонга бошлаб тушди ва Беньямин Шешко «Бёрнли» дарвозасига иккита тўп киритди.
Кейинги чемпионат баҳсларида словениялик ҳужумчи рақиблар дарвозасини яна тўрт бор ишғол қилди. Бу эса клубга саккизта ўйинда олтита ғалабадан иборат ажойиб серияни қайд этиш имконини берди. Натижада, янги мураббий қўл остида Шешко кутилмаганда «Манчестер Юнайтед»нинг энг яхши тўпурарига айланди — ҳозирда унинг ҳисобида олтита гол мавжуд. Аморим даврида эса у бор-йўғи иккита гол урган эди.













