Кириш Регистрация

Расман: Ла Лига клубига янги мураббий тайинланди

Баҳо:
+ | -

Футбол мутахассиси Эдуардо Коудет «Алавес» бош мураббийи лавозимини тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Бўшаб қолган ўринга таниқли мураббий Кике Санчес Флорес тайинланди. Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Флорес Испаниянинг «Севилья», «Валенсия», «Атлетико» ва «Хетафе» каби клубларидаги фаолияти билан яхши таниш.

Бугунги ҳолатга кўра, «Алавес» 27 очко билан Ла Лига турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди. Флорес бошчилигидаги жамоа Испания чемпионатидаги навбатдаги учрашувини 8 март куни «Валенсия»га қарши ўтказади.

Киритилди: 12:56, 04.03.2026.
Ўқилди: 995 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик