Душанба куни Мадриднинг «Реал» клуби Ла Лига доирасидаги ўз уй учрашувида кутилмаганда «Хетафе»га имкониятни бой берди (0:1). Бу муваффақиятсизлик «қаймоқранглилар» учун чемпионатдаги кетма-кет иккинчи мағлубият бўлди — бундан аввалги турда жамоа «Осасуна»дан мағлуб бўлган эди (1:2).
Журналист Мигель Анхель Диаснинг маълумотига кўра, «Хетафе» билан ўйиндаги муваффақиятсизликдан сўнг бош мураббий Альваро Арбелоа жамоа сардорлари билан махсус учрашув ўтказган. Шунингдек, мутахассис барча футболчилар ва мураббийлар штаби билан ҳам узоқ вақт суҳбатлашган. Мураббийнинг асосий мурожаати — қийинчиликларга қарамай, мавсумнинг қолган қисмида жипслашиш ва максимал ҳаракат қилиш зарурлиги ҳақида бўлди.
Ҳозирда «Реал» 26-турдан сўнг Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган «Барселона»дан тўрт очкога ортда қолмоқда.













