Кириш Регистрация

"Челси" бош мураббийи АПЛни бошқа турнирлардан устун қўймаслигини айтди

Баҳо:
+ | -

Англиянинг "Челси" клуби бош мураббийи Лиам Росеньор Чемпионлар лигасига йўлланма олиш асосий мақсад эканига қарамай, Премьер-лигани бошқа турнирлардан устун қўймаслигини маълум қилди.

"Мен бунга бундай ёндашмайман. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман. Бу жуда оддий ва қолипга солинган гапдек туюлиши мумкин, лекин бу ҳақиқат. Биз иштирок этаётган ҳар бир баҳсда зафар қучишни хоҳлайман. Айнан шунинг учун ҳам биз ушбу клубдамиз.

Шу сабабли, қайси турнир бўлишидан, асосий таркибда кимлар тушишидан ва рақиб кимлигидан қатъи назар — меҳмондаги "Арсенал", "Астон Вилла" ёки "Рексем" билан ўйнаймизми — биз ғалаба қозонишни истаймиз ва ҳар бир ўйинда ютишга умид қиламиз", — дея Росеньорнинг сўзларини келтиради "Челси" расмий сайти.

Киритилди: 17:51, 04.03.2026.
Ўқилди: 581 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик