Кириш Регистрация

Почеттино Дональд Трампга АҚШ терма жамоаси Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишини ваъда қилди

Баҳо:
+ | -

АҚШ терма жамоасининг аргентиналик устози Маурисио Почеттино Америка президенти Дональд Трампни АҚШ терма жамоаси "Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишга қодир" эканига ишонтирди.

"У мендан Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқа оламизми, деб сўради. Мен унга: "Ҳа, албатта", деб жавоб бердим. Чунки биз Америка Қўшма Штатларидамиз", — дея Почеттинонинг сўзларидан иқтибос келтиради derbyderbyderby.it нашри.

Эслатиб ўтамиз, Лондоннинг "Тоттенхэм" ва "ПСЖ" клублари собиқ мураббийи терма жамоани 2024 йилда қабул қилиб олган эди. Ҳозирча унинг ҳисобида жамоа билан қўлга киритилган совринлар йўқ, бироқ у АҚШ билан 18 та ўйинда ўнта ғалабага эришди, шу билан бирга етти бор мағлубиятга учради.

Киритилди: 18:44, 04.03.2026.
Ўқилди: 8655 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик