Ҳимоячи Конрад Лаймернинг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Германиянинг Sky нашри хабар беришича, австриялик футболчи билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар тўхтатиб қўйилган.
Дастлабки рақамлар алмашинувидан сўнг, томонларнинг кутганлари ўртасида катта фарқ борлиги маълум бўлди. Лаймер йиллик маоши солиқлар тўлангунга қадар 10 миллион евродан 15 миллион еврогача ошишини истамоқда. "Бавария" раҳбарияти ҳозирча бундай шартларга рози бўлишга тайёр эмас.
Шу билан бирга, Лаймер ва унинг вакиллари "Бавария" раҳбарияти билан яхши муносабатларни сақлаб қолаётгани қайд этилган.
28 ёшли Конрад Лаймер "Бавария" сафида 119 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва шерикларига 16 та голли узатмани амалга оширди.













