"Челси"нинг собиқ футболчиси Жон Оби Микель "кўклар" бош мураббийи Лиам Росеньорни ярим ҳимоячи Коул Палмердан унинг учун энг қулай позицияда фойдаланишга чақирди.
"Нима учун Росеньор Палмерни майдонга ўз позициясида туширмаяпти? Палмер — бизнинг энг яхши ўйинчимиз. Палмердан "ўнлик" позициясида фойдаланинг, мен билан бирга барча "Челси" мухлислари Коулни айнан шу ерда кўришни истайди. Шундай экан, агар Росеньор мени эшитаётган бўлса, илтимос, ишни Палмерни энг яхши позициясига қўйишдан бошланг", — деди Оби Микель ўз подкастида.
Жорий мавсумда Коул Палмер "Челси" сафида барча турнирларда 20 та ўйин ўтказиб, тўққизта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.













