Италия Кубоги 1/2 финалининг илк учрашувида «Аталанта» «Лацио» билан дуранг ўйнади — 2:2. Ўйин Римдаги «Олимпико» стадионида бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 8-дақиқасида меҳмонлар ҳужумчиси Никола Крстович гол урди, бироқ ВАР офсайд туфайли уни бекор қилди. Иккинчи бўлим бошида жамоалар голлар билан алмашишди — Рим жамоаси сафида Фисайо Деле-Баширу, меҳмонлардан эса Марио Пашалич ўз номини таблога ёздириб қўйди. Баҳснинг 87-дақиқасида Булайе Диа «Лацио»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо бергамоликлар учрашув сўнггида Юнус Мусанинг голи эвазига мағлубиятдан қутулиб қолишга муваффақ бўлишди.
Жавоб ўйини 22 апрель куни Бергамода бўлиб ўтади.
Италия Кубоги. 1/2 финал
05.03.2026 | 01:00
«Олимпико», Рим
«ЛАЦИО» — «АТАЛАНТА» — 2:2
Голлар: Фисайо Деле-Баширу 47’ (1:0), Марио Пашалич 51’ (1:1), Булайе Диа 87’ (2:1), Ибраҳима Муса 89’ (2:2).
«Лацио»: Проведель, Романьоли, Хила, Нуну Тавареш, Марушич, Катальди, Тэйлор (Белаян, 83), Деле-Баширу, Дзакканьи (Нослин, 76), Исаксен (Канчельери, 64), Мальдини (Диа, 76).
«Аталанта»: Карнесекки, Хин, Колашинац (Аханор, 76), Скальвини (Коссуну, 64), Пашалич, де Рон (Муса, 64), Бернаскони, Дзаппакоста, Самарджич (Сулемана, 76), Залевски, Крстович (Скамакка, 85).
Огоҳлантиришлар: де Рон (23), Пашалич (69), Хин (90).













