Кириш Регистрация

«Меҳнатларим самара берди»: Осула «Манчестер Юнайтед» устидан қозонилган ғалаба ҳақида

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл» ҳужумчиси Уильям Осула Англия чемпионатининг 29-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» устидан қозонилган ғалабадан (2:1) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 22 ёшли даниялик футболчи баҳсдаги ғалаба тўпи муаллифига айланди.

«Бу дунёдаги энг ажойиб туйғу эди. Мен жуда бахтиёр эдим. Майдонга тушаётганимда, гол уриб, ўйин тақдирини ўзгартиришни Яратгандан сўрагандим ва шундай бўлгани учун шукр қиламан. Кеча машғулотларда марказга интилиш ва ҳужумни якунлаш устида ишлагандим, шундай экан, қилинган қаттиқ меҳнат ўз самарасини берди. Танаффус пайтида мураббий менга майдонга тушиб, ўйин жараёнига таъсир ўтказишим кераклигини айтганди. Бахтимизга, бугун айнан шундай бўлди», — дея Осуланинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда BBC нашри.

«Ньюкасл» 39 очко жамғарган ҳолда АПЛ турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди. «Манчестер Юнайтед» учун эса бу мағлубият Майкл Кэррик бошқарувидаги биринчиси бўлди. Жамоа 51 очко билан 3-ўринда бормоқда.

Киритилди: 06:11, 05.03.2026.
Ўқилди: 492 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик