Кириш Регистрация

Бруну Фернандеш «Манчестер Юнайтед»нинг АПЛ тарихидаги рекордига яқинлашди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандеш Премьер-лиганинг 29-турида «Ньюкасл Юнайтед»га қарши ўйинда (1:2) голли узатма амалга оширди ва ушбу кўрсаткич бўйича клуб тарихидан ўрин олди.

Opta Sports телеграм-канали маълумотига кўра, ушбу ассист португалиялик футболчи учун жорий АПЛ мавсумидаги 14-голли узатма бўлди. «Қизил иблислар» сафида Премьер-лига бир мавсумида бундан кўпроқ ассистни фақат Дэвид Бекхэм амалга оширган — у 1999/2000 йилги мавсумда 15 та голли узатма қайд этган.

Жорий мавсумда Фернандеш барча мусобақаларда 28 та ўйинда иштирок этиб, 7 та гол ва 15 та голли узатма муаллифи бўлди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:00, 05.03.2026.
Ўқилди: 1897 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик