Кириш Регистрация

Порро: "Доимий ривожланишга эътибор қаратяпман"

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Педро Порро "Реал Мадрид"га ўтиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

Испаниялик футболчи "шпорлар"нинг етакчи футболчиларидан бирига айланди. 26 ёшли футболчига топ клублар томонидан қизиқиш билдирилаётгани ҳақидаги миш-мишлар вақти-вақти билан матбуотда пайдо бўлади.

"Реал Мадрид"ми? Болалигимда катта орзулар қилганман.

Ҳозир мен ўзимга ва доимий ривожланишга эътибор қаратяпман.

Дунёнинг энг яхши жамоаларида ўйнаш учун кўп соҳаларда муваффақият қозонишингиз керак. Менимча, ҳали ишлашим керак. Келажакда нима бўлишини кўрамиз", - дея Порронинг сўзларини келтиради El Larguero.

Киритилди: 10:22, 05.03.2026.
Ўқилди: 669 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик