Кириш Регистрация
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано 3-0 Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

«Милан»га ўтиши барбод бўлган Франция терма жамоаси ҳужумчиси сафга қайтишга яқин

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси ва Англиянинг «Кристал Пэлас» клуби ҳужумчиси Жан-Филипп Матета тиззасидаги жароҳатдан сўнг тикланишга яқин турибди. Бу ҳақда «бургутлар» бош мураббийи Оливер Гласнер «Тоттенхэм» билан ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

28 ёшли футболчи келаси ҳафтада машғулотларга қайтади ва катта эҳтимол билан Конференциялар лигаси 1/8 финалининг биринчи ўйинида майдонга тушишга тайёр бўлади.

«Биз келаси душанба куни Матетанинг жамоавий машғулотларга қисман қайтишини режалаштирмоқдамиз. У пайшанба куни «Ларнака»га қарши ўйинни асосий таркибда бошламайди, бироқ 15–20 дақиқа ўйнаши мумкин», — деди Гласнер.

«Ҳамма жисмоний муаммони жарроҳлик амалиётисиз ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда. Умумий фикрга кўра, операциясиз, консерватив даволанишни синаб кўриш энг яхши йўлдир», — дея қўшимча қилди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Матета соғлиғидаги муаммолар (тиббий кўрикдан ўта олмагани) сабабли «Милан»га ўта олмаган эди.

Киритилди: 11:57, 05.03.2026.
Ўқилди: 257 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.