Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

«Оқтепа» эмас, «Оқ-тепа»!

Баҳо:
+ | -

Турли даврий нашр ва электрон сайтларда фаолият кўрсатаётган ҳамкасбларимиз диққатига!

2000 йил ташкил топган жамоамиз 2006 йилдан буён Ўзбекистон Биринчилиги ва Ўзбекистон Кубоги баҳсларида иштирок этиб келмоқда. Барчага маълум, ЎзПФЛ ўтказаётган мусобақалар деярли барча нашрларда ёритиб келинади. Турли ОАВ нашрларида фаолият кўрсатаётган ҳамкасбларимизни бир жиҳатга эътибор қаратишларини сўрардик. Клубимизнинг расмий номи “Оқ-тепа”. Жамоа ташкил топганидан бери шу ном билан фаолият юритади. Яъни, дастлабки икки ҳарф “Оқ”дан кейин “-” (чизиқча) бор. Аммо деярли барча нашрларда чизиқчасиз “Оқтепа” деб ёзилади.

Бу ПФЛ расмий сайтида жамоамиз “Оқтепа” кўринишида ёзилиши билан боғлиқ бўлса керак. Лекин клубнинг номи барча расмий ҳужжатларда “Оқ-тепа” деб ёзилган. Хусусан, ҳар мавсум аввалида ва ёзги танаффусда ПФЛга топшириладиган ҳужжатларда ҳам. Илгари клубнинг расмий сайти фаолият кўрсатмагани учун бу ҳақида огоҳлантиришнинг имкони бўлмаган. Ҳозир вазият бошқача. Шу боис, биз ҳамкасбларимиздан бунга аҳамият беришларини ва бундан кейин клубнинг номини “Оқ-тепа” кўринишида ёзишларини сўраб қоламиз.

Манба: www.oq-tepa.uz
Киритилди: 16:00, 17.08.2013.
Ўқилди: 3597 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.