Кириш Регистрация

Влахович кутилганидан эртароқ сафга қайтмоқда

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ҳужумчиси Душан Влахович жароҳатидан сўнг майдонга қайтишга яқин турибди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг қайд этишича, Влахович аллақачон умумий гуруҳ машғулотларида қисман иштирок этмоқда. Футболчининг тикланиш жараёни кутилганидан тезроқ бормоқда (аввалроқ унинг март ойи охирида қайтиши тахмин қилинган эди).

Влахович сонининг яқинлаштирувчи мушак пайлари йиртилиши сабабли ўтган йилнинг ноябрь ойидан бери майдонга тушмаётган эди. Бош мураббий Лучано Спаллетти уни асосий таркибга қайтаришга шошилмоқчи эмас. Кутилишича, Влахович 14 март куни бўлиб ўтадиган «Удинезе»га қарши ўйин қайдномасидан жой олади.

26 ёшли сербиялик ҳужумчи жорий мавсумда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Киритилди: 12:43, 05.03.2026.
Ўқилди: 535 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик