Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Александр Токов: «Комбинацион ўйин ташкил қилишда «Машъал»дан устунлик қилдик»

Баҳо:
+ | -

“Оқ-тепа” – “Машъал” учрашуви якунлангач жамоамиз устози Александр Султанович Токов билан суҳбатлашдик.

— Албатта мазкур беллашув биз учун осон кечмаслигини аввалдан маълум эди. Сабаби аён, “Машъал” 1-лиганинг энг етакчи клуби, қолаверса, олий лигага ҳам чиқишга асосий даъвогар жамоадир. Буни улар биз билан бўлган баҳсда ҳам амалда исботлашди. Рақибнинг жисмоний ва функционал тайёргарлиги ҳамда ўйин ташкил қилиши юқори даражада эканлиги сезилиб турди. Бундан ташқари, “Машъал” сафида олий лига ҳавосидан баҳра олган тажрибали ўйинчилар тўп суришади. Лекин биз шу куни ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилдик. Ўйлаган режаларимизни барчасини амалга ошира олдик.

Холис айтадиган бўлсам, меҳмонлар биздан фақат атлетизм борасида устунлик қилди, Қолган барча жабҳаларда улар билан тенгма-тенг ўйнадик, ҳатто айрим вазиятларда устунликка ҳам эришдик. Беллашув давомида иккала жамоада ҳам дарвозаларни ишғол қилиш учун жуда кўп имконият бўлди дея олмайманку, аммо кам ҳам бўлмади. Биз иккита вазиятни голга айлантириб, ғалаба нашидасини сурдик.

Биз ҳар доимги ўйинимизни намойиш этдик. Яъни, тўпни кўпроқ назорат қилган ҳолда, рақибни тўпсиз қолдириб, ўйинда устунликка эришишга ҳаракат қилдик. Аҳамиятлиси, ўйинимиз кутилганидан-да, яхшироқ чиқди. Айниқса, комбинацион ўйин ташкил қилишда рақибдан устунлик қила олдик, деб ўйлайман. Рости, мен мағлубият ҳақида умуман ўйламадим. Чунки мағлубият тўғрисида ўйлайдиган бўлсангиз футбол ўйнамаган маъқул. Тўғри, рақиб тажрибали, аммо футболда ютиб бўлмайдиган жамоанинг ўзи йўқ.

Гарчи “Машъал” ҳисобни очган бўлса-да, ғалаба қозонишимизга ишонгандим. Сабаби, биз шунга лойиқ ўйин намойиш этаётгандик. Яна айтишим мумкинки, иккинчи голни сал олдинроқ уришимиз мумкин эди. Ҳисоб 1:1 кўриниш олиб турганида бизда бир йўла иккита вазиятдан фойдалана олмадик. Насиб қилган экан, учинчиси голга айланди ва ғалаба қозондик.

Манба: www.oq-tepa.uz
Киритилди: 16:10, 17.08.2013.
Ўқилди: 2925 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.