Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета жамоа футболчилари ҳозирда энг яхши ҳис-туйғуларни бошдан кечирмаётганини айтиб, «канонирлар» таркибида муаммолар жуда кўплигини таъкидлади. Бугунги ҳолатга кўра, «Арсенал» Англия Премьер-лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 30 та ўйинда 67 очко жамғаришга муваффақ бўлган.
«Ҳиссий жиҳатдан биз дуч келаётган барча нарсаларни енгиб ўтишимизга тўғри келмоқда. Кўпгина ўйинчиларимизда муаммолар етарли, улар тузук-қуруқ машғулот ўтказа олишмаяпти ва шундай бўлса-да, буларнинг барчасидан ўтишга мажбур бўлишмоқда.
Шу сабабли ҳам уларнинг қилаётган ишларини жуда юқори баҳолайман», — дея Артетанинг сўзларини келтиради «Арсенал» клуби расмий сайти.













