Жоан Лапорта ва Виктор Фонт «Барселона» президентлиги лавозимига номзод сифатида расман рўйхатга олинди.
Бугун сайлов комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди ва унда потенциал номзодлар томонидан тўпланган имзоларни текшириш натижалари маълум қилинди. Текширув хулосаларига кўра:
-
Жоан Лапорта: Ўз қўллови учун 8170 та имзо тақдим этган эди, комиссия уларнинг 7226 тасини ҳақиқий деб топди.
-
Виктор Фонт: Тақдим этилган 5144 та имзодан 4440 таси маъқулланди.
«Барса» тарбияланувчиси Марк Сирия эса 2845 та имзо тақдим этган бўлса-да, улардан фақат 2247 таси тасдиқланди. Президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтиш учун камида 2337 та тасдиқланган имзо керак эди. Шу тариқа, Сирия сайловларда иштирок этмайдиган бўлди.
«Барселона» президентлиги учун сайловлар 15 март куни бўлиб ўтади.













