Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

Бэйл: "Роналду АПЛда анча ёрқинроқ ўйинчи эди"

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид»нинг собиқ вингери Гарет Бэйл мадридликларнинг собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналду билан бирга ўйнагани ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Англия Премьер-лигасидаги Криштиану Роналду шубҳасиз анча ёрқинроқ футболчи ва вингер эди. Мен «Реал»га келган вақтимда эса у ҳақиқий бомбардирга айланиб бўлганди. У агар бор эътиборини фақат гол уришга қаратса, якунда анча кўпроқ эътирофга сазовор бўлишини тушуниб етганди», — деди Бэйл The Overlap нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду 2003–2009 ва 2021–2022 йиллар давомида «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилган. У «қизил иблислар» сафида жами 346 та ўйин ўтказиб, 145 та гол урган ва 73 та голли узатмани амалга оширган.

Португалиялик юлдуз «Реал»да 2009 йилдан 2018 йилгача фаолият юритган. У «қаймоқранглилар» либосида 438 та учрашувда майдонга тушиб, 450 та гол ва 131 та ассист қайд этган.

Киритилди: 16:47, 05.03.2026.
Ўқилди: 1108 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик