Кириш Регистрация

Бэйл: "Хаби Алонсонинг "Реал"дан ҳайдалгани мени ҳайрон қолдирмади"

Баҳо:
+ | -

Январь ойида Хаби Алонсо «Реал Мадрид» бош мураббийи лавозимидан озод этилган эди. Мадрид жамоасининг собиқ футболчиси Гарет Бэйл бу қарордан ҳайратланмаганини билдирди ва ушбу мавзуда ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Хаби Алонсонинг «Реал»дан бўшатилгани мени ажаблантирмади. Агар сиз тактик жиҳатдан ҳаддан ташқари кўп нарсаларни ўйлаб топмоқчи бўлсангиз... «Реал»да шунчаки одамлар билан ишлайдиган ажойиб менежер бўлиш кифоя. Футболчиларни мамнун тутиш ва уларга майдонда ўзлари билган ишни қилишга қўйиб бериш керак», — деди Бейл The Overlap дастурида.

Айни дамда «Реал Мадрид» бош мураббийи лавозимида Альваро Арбелоа фаолият юритмоқда. Жамоа Ла Лига турнир жадвалида пешқадам «Барселона»дан тўрт очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 16:49, 05.03.2026.
Ўқилди: 1790 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик