Кириш Регистрация

Дибаланинг тиззаси яна панд берди

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Пауло Дибала соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга дуч келишда давом этмоқда. TuttoMercatoWeb нашри хабарига кўра, пайшанба куни аргентиналик футболчи машғулотни муддатидан олдин тарк этган — унинг тиззасида яна оғриқ пайдо бўлган.

Манбанинг таъкидлашича, Дибала Италия чемпионатининг 8 март куни бўлиб ўтадиган «Женоа»га қарши ўйинида майдонга туша олмайди. Бу Пауло учун «Рома» сафида жароҳат туфайли ўтказиб юборилган 41-учрашув бўлади.

Дибала охирги марта «Рома» либосида шу йилнинг 25 январида майдонга тушган эди. Шундан сўнг у айнан шу тиззасидаги муаммо сабабли бир нечта ўйинларни ўтказиб юборди. Эътиборлиси, «Ювентус»га қарши кечган сўнгги баҳсда Пауло қайдномага киритилган эди, бироқ майдонда кўриниш бермади.

Киритилди: 20:20, 05.03.2026.
Ўқилди: 671 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик