Кириш Регистрация

Арбелоа жароҳатлар борасидаги вазиятни тушунтирди

Баҳо:
+ | -

Куни кеча «Реал» клуби Килиан Мбаппе ва Жуд Беллингемни қўшимча мутахассислар кўриги учун тегишлича Париж ва Лондонга юборгани маълум бўлган эди. «Қаймоқранглилар» бош мураббийи Альваро Арбелоа ушбу мавзуга доир фикрларини билдирди.

«Жуд ва Килианнинг жароҳатлари билан боғлиқ барча жараёнлар «Реал» тиббий хизмати ва жисмоний тайёргарлик департаменти томонидан тўлиқ ташкиллаштирилган. Биласизми, Беллингем ва Мбаппе Лондон ҳамда Парижга «Реал»нинг ўз мутахассислари ҳамроҳлигида йўл олишди. Шундай экан, ҳамма нарса клуб назорати остида турибди», — деди Арбелоа матбуот анжуманида.

Ҳозирда Альваро Арбелоа «Реал»ни Ла Лига доирасидаги «Сельта»га қарши бўлиб ўтадиган сафар ўйинига тайёрламоқда.

Киритилди: 21:57, 05.03.2026.
Ўқилди: 644 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик