Кириш Регистрация

Кака Модричнинг етакчилик қобилиятига қойил қолди

Баҳо:
+ | -

«Милан» клубининг собиқ юлдузи Кака «россонерилар» марказий ярим ҳимоячиси Лука Модричнинг жорий мавсумдаги иштироки ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Лукита — бу чинакам табиат кучи. Унинг кўрсатаётган иштиёқи, етакчилик қобилияти ва албатта, юқори техникасини кузатиш жуда мароқли. Унинг Италия футболида эканлиги чемпионат учун жуда фойдали», — деди эксперт.

Эслатиб ўтамиз, хорватиялик ярим ҳимоячи 2025 йилнинг ёзида Мадриднинг «Реал» клубидан «Милан»га кўчиб ўтган эди. Жорий мавсумда 40 ёшли Модрич барча турнирларда 29 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйди. Футболчининг итальян клуби билан шартномаси шу йилнинг июнь ойигача мўлжалланган.

Киритилди: 22:00, 05.03.2026.
Ўқилди: 823 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик