Кириш Регистрация

«Реал» яна текинга ўйинчи олишга қарор қилди

Баҳо:
+ | -

Келаётган ёзда «Реал Мадрид» жамоа марказий ҳимоя чизиғини кучайтириши зарурлиги аллақачон аён бўлиб қолган. The Touchline нашрининг Bild нашрига таяниб хабар беришича, Мадрид клубининг марказий ҳимоячилар бўйича шорт-листида энди биринчи ўринни Ибраима Конате эгаллаб турибди.

Манбанинг таъкидлашича, Конатенинг ўзи Англияни тарк этишга тайёр. Унинг «Ливерпуль» билан амалдаги шартномаси шу йилнинг ёзида ниҳоясига етади, бу эса уни текинга қўлга киритиш имконини беради.

25 май куни Ибраима Конате ўзининг 27 ёшини қарши олади. Француз ҳимоячиси «Ливерпуль» сафида жами 169 та расмий учрашув ўтказиб, уларда 7 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширган.

Айни дамда «Реал» Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Пешқадам «Барселона» мадридликлардан тўрт очко кўп жамғарган.

Киритилди: 23:16, 05.03.2026.
Ўқилди: 6232 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик