Кириш Регистрация
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор 0-1 Бухоро
05/03 19:15 Машъал 0-2 Локомотив
05/03 19:30 Сурхон 0-3 Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК
07/03 00:45 Наполи - Торино
07/03 01:00 Сельта - Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад

Дональд Трамп: «Ўғлим ҳам Мессининг, ҳам Роналдунинг ашаддий мухлиси»

Баҳо:
+ | -

АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда «Интер Майами» жамоасини қабул қилиш чоғида унинг ўғли Баррон Лионель Мессининг ашаддий мухлиси эканлигини маълум қилди.

«Бошқа ҳеч қайси президент айтмаган гапни айтиш мен учун катта шараф. Оқ уйга хуш келибсиз, Лионель Месси. У (Баррон) — сизнинг ашаддий мухлисингиз. У сизни шунчаки ажойиб инсон деб ҳисоблайди. У худди Роналду исмли джентльменнинг мухлиси бўлгани каби, сизнинг ҳам катта фанатингиздир... Криштиану — буюк. Сизлар ушбу спорт туридаги буюк спортчиларсиз», — дея Трампнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Sport Bible».

Қизиғи шундаки, 2025 йилнинг ноябрь ойида Трамп Оқ уйда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон Ол Сауд шарафига уюштирилган маросимда ўғли Роналдунинг мухлиси эканлигини айтган ва португалиялик футболчини барча даврларнинг энг буюк ўйинчиси («G.O.A.T.») деб атаган эди.

«Интер Майами» МЛС Кубогидаги ғалаба муносабати билан Оқ уйга ташриф буюрди. Месси АҚШ президенти билан илк бор учрашди. Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг январь ойида, давлат раҳбари Жо Байден бўлган вақтда, аргентиналик юлдуз президентлик медалини топшириш маросимида иштирок эта олмаган эди.

Киритилди: 05:28, 06.03.2026.
Ўқилди: 220 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.