"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски клуб ичидаги муҳит ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Польяк футболчиси 2022 йилнинг ёзидан буён "кўк-анорранглилар" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
"Бу йиллар давомида клубни қайта тиклаш ва ривожлантириш бўйича парда ортида қандай улкан ишлар олиб борилаётганини тушуниб етдим. Ижобий муҳит, амбициялар, келажакдаги режалар, янги "Камп Ноу" лойиҳаси – буларнинг барчаси шу ерда бўлган ҳар бир инсонни мотивация қилади. Энг муҳими – барқарорликни сақлаш, жараёнга ишониш ва "Барселона" ўзлигини ҳурмат қилишдир", – дея Левандовскининг сўзларини келтиради Managing Barca.
37 ёшли ҳужумчининг каталонияликлар билан шартномаси жорий мавсум якунида ниҳоясига етади.













