Кириш Регистрация

Рабио: "Модричнинг 40 ёшда 90 дақиқа тинмай югуриши мени ҳайратда қолдирди"

Баҳо:
+ | -

Италиянинг "Милан" клуби француз ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо ҳозирги вақтда Лука Модричнинг айнан қайси жиҳати уни ҳайратда қолдираётгани ҳақида гапириб берди. Уларнинг иккаласи ҳам ўтган йилнинг ёзида "Милан"га кўчиб ўтишган ва янги устоз Массимилиано Аллегри қўл остида клубнинг ҳужумкор салоҳиятини сезиларли даражада кучайтиришди.

"Унинг ўйин услуби ва техникасини ҳамма билади. Мени ҳайрон қолдирган нарса — унинг 90 дақиқа давомида тинмай олдинга ва орқага югуриши бўлди. Қирқ ёшда бу жуда ва жуда камёб хислат. Унинг жисмоний ҳолати ажойиб", — дея француз футболчисининг сўзларини келтиради pianetamilan.it.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда "Милан" Италия А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 08:03, 06.03.2026.
Ўқилди: 673 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик