Кириш Регистрация

Менди ноябрь ойидан бери илк бор "Реал" асосий таркибида майдонга тушади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби чап қанот ҳимоячиси Ферлан Менди узоқ танаффусдан сўнг илк бор майдонга тушишга тайёрланмоқда.

Diario AS нашрининг хабар беришича, "қаймоқранглилар" бош мураббийи Альваро Арбелоа француз футболчисини Ла Лиганинг бугунги "Сельта"га қарши ўйинида асосий таркибда майдонга туширишни режалаштирмоқда. 30 ёшли футболчи учун бу январь ойи бошидан бери майдондаги илк кўриниш бўлади. Асосий таркибда эса латераль ўтган йилнинг ноябрь ойи охиридан бери майдонга тушмаган эди.

Ферлан Менди жорий мавсумда атиги учта учрашувда иштирок этди. Аввалгидек, футболчи доимий равишда жароҳатлардан азият чекмоқда.

"Реал" учун сафарда кечадиган "Сельта" билан учрашув Тошкент вақти билан тунги соат 01:00 да бошланади.

Киритилди: 08:17, 06.03.2026.
Ўқилди: 583 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик