Кириш Регистрация

Рой Кин "Тоттенхэм"нинг муваффақиятсизликлари сабабини айтди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Рой Кин "Тоттенхэм"нинг муаммолари ҳақида ўз фикрини билдирди.

Пайшанба куни "шпорлар" навбатдаги мағлубиятни қабул қилиб олишди — "Кристал Пэлас" билан ўйинда 1:3 ҳисоби қайд этилди. Игор Тудор жамоасини хавфли ҳудуддан (қуйи лигага тушиб кетиш зонасидан) атиги бир очко ажратиб турибди.

"Бу "Тоттенхэм"нинг ДНКсига сингдирилган: улар сизни доимий равишда умидсизликка тушираверади", — дея Кин учрашув якунларини сарҳисоб қилди.

"Тоттенхэм" Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 29 очко билан 16-ўринни эгаллаб турибди. Жадвалда улардан пастроқда фақат "Ноттингем Форест" (28), "Вест Хэм" (28), "Бёрнли" (19) ва "Вулверхэмптон" (16) жамоалари жойлашган.

Сешанба куни "шпорлар" Чемпионлар лигаси доирасида сафарда Мадриднинг "Атлетико" клубига қарши баҳс олиб боришади.

Киритилди: 08:48, 06.03.2026.
Ўқилди: 875 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик