Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Педро Палмер билан муносабатлари ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Челси» ҳужумчиси Жоао Педро жамоадоши Коул Палмер ҳақида гапирди.

Бразилиялик ва инглиз футболчилари Премьер-лиганинг ўтган тур баҳсида «кўклар»га «Астон Вилла»ни тор-мор этишга ёрдам беришди (4:1). Педро ўз ҳисобига хет-трик ёздириб қўйган бўлса, Палмер битта гол билан ажралиб турди.

«Ҳамма биладики, Палмер — ўзгача футболчи. У мен клубга келган илк кунимданоқ ёрдам беришга ҳаракат қилмоқда. У билан бирга ўйнаш менга завқ бағишлайди. Шунингдек, биз майдондан ташқарида ҳам кўп вақтни бирга ўтказамиз», — дея журналист Ллойд Кэнфилд Педронинг сўзларини келтиради.

Шанба куни лондонликлар Англия кубоги доирасида сафарда «Рексхэм»га қарши майдонга тушишади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:45 да бошланади.

Киритилди: 08:52, 06.03.2026.
Ўқилди: 717 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик