Кириш Регистрация

«Арсенал» афсонаси: «Мен «Тоттенхэм»нинг АПЛдан чиқиб кетишини хоҳламайман»

Баҳо:
+ | -

«Арсенал»нинг машҳур собиқ ҳужумчиси Иан Райт «Тоттенхэм»нинг Англия Премьер-лигасидан чиқиб кетишини истамаслигини тан олди.

«Шпорлар» ўз майдонларида «Кристал Пэлас»га имкониятни бой бериб (1:3), Чемпионшипга тушиб кетиш ҳудудига хавфли даражада яқинлашиб қолишди.

«Кўпчилик «Тоттенхэм» тушиб кетади, деб айтмоқда. Бундай эҳтимол ҳақиқатан ҳам бор, лекин мен буни хоҳламаган бўлардим. Мен ҳеч қачон «Тоттенхэм»га нисбатан нафрат туймаганман. Ёшлигимда Гленн Ходдл «шпорлар» сафида ўйнаганида, доим уни қўллаб-қувватлардим. Клубга бўлган муносабатим фақат «Арсенал»га келганимдан кейин ўзгарган, лекин ҳозир ҳеч қандай нафрат йўқ. Умид қиламанки, «Тоттенхэм» лигадан чиқиб кетмайди», — дея инглиз ОАВлари Райтнинг сўзларини келтирмоқда.

Игор Тудор жамоасини хавфли ҳудуддан атиги бир очко ажратиб турибди. Олдинда яна тўққизта тур бор.

Киритилди: 11:12, 06.03.2026.
Ўқилди: 774 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик